Хитой санъаткорларидан туҳфа
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида давом этаётган "Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет санъати фестивали доирасида Хитой Халқ Республикасининг Миллий опера, рақс ва драма театри балет труппасининг мусиқий дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.