Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2019

Новости за 26.05.2019

Кейинги ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Zamin.uz 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази 26–29 май кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 12–17°, кундузи 30–35°; 27 майда кечаси 15–20°, кундузи 34–39°; 28 майда кечаси 17–22°, кундузи 34–39°; 29 майда кечаси 17–22°, кундузи 30–35° бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Читать дальше...

Риштонда халқ кутубхонаси бузиладиган бўлди. К.Алламжонов Дима Қаюмга ёрдам ваъда қилди

Озодлик Радиоси 

Facebook ижтимоий тармоғида Дима Қаюм тахаллуси билан танилган риштонлик тадбиркор, блогер Дилшод Болтабоев халқдан тушган хайрия ҳисобига қурган кутубхона бузиладиган бўлди. Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов унга янги кутубхона қуришда ёрдам ваъда қилди. 2017 йилда қурилган кичиккина кутубхона ижтимоий тармоқларнинг оддий фойдаланувчилари ва жамоатчилик фаоллари биргаликда қувватлаган, сўнгра реал ҳаётда амалга ошишига эришган ўзига хос рамзий масканга айланганди. Читать дальше...

Рабиндранат ТАГОР: «ДАЛИЯ»

Hordiq.uz 

***   Урушда мағлубиятга учраган шоҳ Шужа, Аврангзеб таъқибидан қўрқиб, бошпана излаб Аракан рожаси ҳузурига қочиб келишга мажбур бўлди. Унинг уч соҳибжамол қизи ҳам ўзи билан бирга эди. Аракан рожаси уларни ўз ўғилларига олиб бермоқчи бўлди. Буни эшитиб шоҳ Шужа жуда ғазабланди. Шундан сўнг, бир куни Аракан рожасининг фармони билан Шужа ва унинг […]

Мамлакатнинг 350 нафар иқтидорли ўқувчилари Анжуманда сўнгги қўнғироқни ўтказди

Uza.uz (oz) 

Хабарингиз бор, айни кунларда “Камалак” болалар ташкилотининг ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги сардорлар анжумани бўлиб ўтмоқда.



Хорижий экспертлар президент мактабларига қабулни бошлаш учун Ўзбекистонга келди

Zamin.uz 

Cambridge Assessment экспертлари Гвендид Каудвелл ва Марк Шеннон президент мактабларига қабул жараёнини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришди, деб хабар қилди ХТВ матбуот хизмати. Аввал хабар берилганидек, Cambridge Assessment ташкилоти Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган президент мактабларига қабулни шаффоф ва адолатли ташкил этишга масъул ташкилот сифатида танланган. «Cambridge Assessment ташкилотининг экспертлари икки кунлик ташрифи мобайнида президент мактабларини ташкил қилиш бўйича... Читать дальше...

Ўзбекистон-Германия: сиёсий қарашлар муштараклик касб этмоқда

Uza.uz (oz) 

Германия Федератив Республикаси 1991 йил 31 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. 1992 йил 6 мартда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўтган йиллар мобайнида Германия билан ўзаро ҳамкорлик соҳалар кенгайди. Олий даражадаги сиёсий мулоқот олиб борилмоқда.

Филча сайёҳларнинг кўнглини олиш учун ҳолдан тойди (видео)

Zamin.uz 

Таиланднинг Паттайя шаҳрида сайёҳлар қаршисида чиқиш қилаётган фил боласи чарчоқдан ҳолдан тойди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри. Воқеа ўтган ҳафтада Нонг Нуч тропик паркида юз берган. Кадрдан фил боласининг онасига боғлаб қўйилганини, ўрнидан туришга ҳаракат қилаётганини, аммо жазирама иссиқ ва жисмоний чарчоқ оқибатида оёққа тура олмай, йиқилиб қолаётганини кўриш мумкин. Мазкур ҳодисани суратга олган гувоҳнинг таъкидлашича, фил боласи жуда ачинарли аҳволда бўлган. Бироқ парк вакиллари ҳайвонга... Читать дальше...

МАЙИЗ ЕМАГАН ХОТИН…

Hordiq.uz 

***   — Аёл киши эркакка қўл бериб сўрашдими — бас!.. Рўза тутган киши оғзини чайқаса, сув томоғига кетмаса ҳамки, рўзаси очилади — шу оғиз чайқашдан баҳра олади-да! Абдулҳакимнинг қизига уста Мавлоннинг ўғли бир ҳовуч майиз берганини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳаё борми шуларда? Шариат йўли — хўп йўл. Ўн бир яшарида паранжи […]

Тергов департаменти ходимлари устидан иш қўзғатиш ваколати Бош прокурорга берилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, қонунга “Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг дахлсизлиги” дейилган 34-1-модда қўшилган. Қўшимчага кўра, бундан буён ИИВнинг бўлимлари ва ҳудудлардаги бошқармалари терговчилари ва раҳбарлари устидан жиноят ишини очиш ваколати прокуратура органларига берилган. Республика ИИВ ва унинг тергов департаменти... Читать дальше...

Новости России
Москва

Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".


Перуда 8 балли зилзила содир бўлди

Zamin.uz 

Перу шимолида 8 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди АҚШ геологик хизмати. Хабарда айтилишича, ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 7.41да (Тошкент вақти билан 12.41) қайд этилган. Зилзила маркази Лагунас округидан 83 километр жануби-шарқда жойлашган. #AHORA Yurimaguas, Alto Amazonas, Loreto. Luego de los sismos registrados, se reportó el corte de la corriente eléctrica. Bomberos ya peinan las zonas afectadas, tras colapso de casonas antiguas casas en la calle Mariscal Castilla. #AlertasBomberos Fotos... Читать дальше...

АЛВИДО, ЭЙ ГУЛСАРИ!.. (13-қисм)

Hordiq.uz 

* * *   Танабой отни эгарлади-ю, ўз-ўзидан уялиб кетди. «Ростдан ҳам одам эмасман. Мени хафа қилишди деб ақлимни еб қўйибман. Ранжиганимни ҳаммага намойиш этиб юрибман: мана кўринг, мен қандай ғамгин, аҳволим нақадар оғир деб жар солмоқдаман. Бечора хотинимни ҳам қийнаб юбордим. Унда нима гуноҳ? Нега уни бунчалик қийнайман? Бу ишим яхшиликка олиб […]

БМТ трибунали: Россия украиналик денгизчиларни зудлик билан озод қилиши шарт

Озодлик Радиоси 

Россия ўтган йилнинг ноябрида Керч бўғозида қўлга олган Украинанинг кемаларини ва денгизчиларини Украинага қайтариши шарт. Бу ҳақда БМТ қошидаги Халқаро трибунал ҳукм чиқарди. Гамбургда жойлашган Денгиз қонунлари бўйича халқаро трибунал ўз ҳукмини 25 май куни эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 25 ноябрида Керч бўғозида Россия кучлари Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли учта кемани ва улардаги 24 нафар денгизчини қўлга олиб, қамаб қўйган эди. Трибунал президенти Жим-Ҳюн-Пайк судьялар... Читать дальше...

Ўзбекистонликлар Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдошининг учиб ўтишини кузатди (видео)

Zamin.uz 

24 май куни оқшомда Европа аҳолиси осмонда тизилишиб ҳаракатланаётган “юлдузчалар”ни кўришга муваффақ бўлди. Кўплаб блогерлар ва ОАВ номаълум учар объектлар ҳақида хабар бера бошлашган, аслида эса бу объектлар америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан глобал интернет тизими учун орбитага олиб чиқилган 60 та Starlink сунъий йўлдоши бўлган. Нидерландиялик ҳаваскор астроном Марко Лангбрук сунъий йўлдошлар учиб ўтадиган жой ва вақтни аввалдан ҳисоблаб чиқиб, уларни камерага муҳрлашга муваффақ бўлган. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Даниил Медведев назвал трёх людей в истории тенниса, с которыми хотел бы поужинать






Турист из Лианозова смог вернуть почти 900 тысяч за испорченный отдых

Литературный пикник "Собирайся, детвора, летняя пришла пора!", ко Дню защиты детей

Загруженность дорог Подмосковья составляет 4 балла утром 3 июня

В Раменском приступили к благоустройству территории школы на 550 мест