Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2019

Новости за 30.05.2019

«Рубин» футбол клубининг стадионида катта ифторлик ўтказилди (+видео)

Hordiq.uz 

25 май куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида жойлашган «Қозон арена» ўйингоҳида ифторлик ўтказилди. Унда 15 мингга яқин аҳоли қатнашди. Бу каби тадбир 2013 йилдан буён ташкиллаштирилиб келинади. Мазкур йилгиси эса инсонларнинг ташрифи бўйича рекорд натижани қайд этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйингоҳ «Рубин» жамоасига тегишли бўлиб, стадион ўз бағрига 45 мингдан ортиқ томошабинни сиғдира олади.

Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг ўғли турк сериалида суратга тушди…

Hordiq.uz 

Рамзан Қодировнинг учинчи ўғли Адам Қодиров турк киноижодкорлари тарафидан суратга олинаётган «Эртугрул» кўп серияли тарихий картинасида суратга тушди. Рамзан Қодировнинг тан олиб айтишича, Адам ҳар тарафлама ўсмоқда, улғаймоқда. Мактабда аъло баҳоларга ўқийди, спорт билан мунтазам шуғулланиб, ҳозирнинг ўзида кўплаб совринлар эгасига айланди. Картинага келсак, Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам бу фильмни севиб томоша қиларкан. Эслатиб […]

30 май – Халқаро Астма ва аллергияга қарши кураш куни

Uza.uz (oz) 

Пойтахимиздаги ''Ўзбекистон'' меҳмонхонаси анжуманлар залида Халқаро Астма ва аллергияга қарши кураш куни муносабати билан Республика Аллергология маркази томонидан семинар ўтказилди. Унда мутахассислар, соҳа ходимлари, талабалар қатнашди.

Талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда

Озодлик Радиоси 

Тошкентдаги фирмалардан алданганига норозилик билдирган Хитойдаги ўзбек талабаларини депорт қилишмоқчи эди. Бироқ, талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда.

Оқ уй олдида эркак ўзини ёқиб юборди (видео)

Zamin.uz 

Номаълум эркак Оқ уй олдидаги Эллипс паркида ўзига ўт қўйди. Бу ҳақда АҚШ ОАВлари хабар қилди. Воқеа 29 май куни кундузи содир бўлди. Ўша вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурий бинолардан бирида бўлган. Интернетда жойлаштирилган видеода Оқ уй ва Капитолий ўртасида Вашингтон ҳайкали яқинида эркакнинг кийимлари ёнгани акс этган. Махсус хизмат ва полиция ходимлари эркакка биринчи ёрдам беришди. Ҳозирги вақтда у шифохонага ётқизилди.



Театр саҳнасида буюк аллома образи яратилди

Uza.uz (oz) 

Термиз шаҳридаги Санъат саройида Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёрлари саҳналаштирган “Алламои замон” спектаклининг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди.

Рамзон Қодировнинг ўғли “Эртуғрул” сериалида суратга тушди (видео)

Zamin.uz 

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг учинчи ўғли, 11 ёшли Адам “Эртуғрул” турк сериалида суратга тушди. Сериалнинг Қодиров ўғли суратга тушган сериясидан парча унинг амакиси, Чеченистон туманларидан бири раҳбари Турпал-Али Ибрагимовнинг Instagram’даги аккаунтида жойлаштирилган. “Адам барча томонлама ривожланмоқда, мактабда аъло баҳоларга ўқийди, турли мукофотларни қўлга киритган ҳолда спорт билан шуғулланади. Фильмнинг суратга олинишида у барча қобилиятларини яхши томондан намойиш қилди”, деб ёзган... Читать дальше...

Новости России
Москва

Юлия Пересильд, московский Театр на Таганке, ММОМА – участники 3-его фестиваля «Территория. Красноярск» раскрывают грани современного искусства


Хуршида ТИЛЛАЕВА: «Менга уй бериб, Президентимиз кетгандан кейин чиқариб юборишди, деб интернет орқали овоза тарқатсанг, коттеж-уйли бўласан, деб алдашганди»

Uza.uz (oz) 

«Аслида қилган бу ишим нотўғри экан. Ахир аввал қандай оғир шароитда яшар эдик. Янги уйдаги шароитлар билан ер билан осмонча фарқи бор. Онам, укам, синглимга, қолаверса, опамга уй берилганидан қалбимда фақат шукроналик туяман...»

Молия вазирлиги: 1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган бўлди

Zamin.uz 

2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги №897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши назарда тутилганди. Чунончи, маиший истеъмолчилар... Читать дальше...

Рамазон ҳайити нишонланадиган кун маълум қилинди

Zamin.uz 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Андреева рассказала о своих планах на предстоящий матч с Соболенко во Франции






Собянин рассказал о главных возможностях для развития Москвы

Московские Айболиты. В столице выбирают лучшего ветврача

Белый дом заявил, что США готовы обсуждать ДСНВ с Россией

Шелест победил Ерназарулы в бою новой суперсерии «Бойцовского клуба РЕН ТВ»