Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июль
2019

Новости за 14.07.2019

Жозе Моуриньо: Ўзимга муносиб бўлган жамоани кутяпман

Zamin.uz 

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо ўзининг мураббийлик фаолияти борасида гапирди. “Мен қайтишга жуда муштоқман, аммо мен ўзимга муносиб жамоани, лойиҳани кутяпман. Ҳозирча мен севимли машғулотларим билан шуғулланяпман. Мен мураббийликни яхши кўраман, аммо менга бошқа спорт турлари ҳам ёқади. Ҳозир эса бундан роҳатланиш учун ажойиб пайт”, - дейди Моуриньо. Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди. У МЮдан 2018 йилнинг декабрида истеъфога чиқарилганди.

Cобиқ элчи: Трамп Эрон билан келишувдан уни Обама имзолагани учун чиққан

Озодлик Радиоси 

Буюк Британиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Ким Даррок АҚШ президенти Доналд Трамп 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувдан уни собиқ президент Барака Обама имзолагани учун воз кечганига ишонади. Бу ҳақда сиздирилган ҳужжатлардан маълум бўлди. 14 июль куни ёйинланган ҳужжатларга кўра, 2018 йилнинг майида Даррок “Ушбу маъмурият дипломатик вандалликка қўл урмоқда. Афтидан, бунинг ортида мафкуравий ҳамда шахсий сабаблар турибди – уни Обама имзолаган”, деб ёзган. Сизирилган ҳужжатларни... Читать дальше...

Протекционизм: Ўзбекистон учун керакми?

Zamin.uz 

Охирги пайтларда иқтисодчилар ва тадбиркорлар ўртасида давлатимизнинг иқтисодий сиёсатида импорт чекловларини қўллаш бўйича тортишувлар авж олмоқда. Бу баҳслар ижтимоий тармоқларга ҳам кўчиб, турлича популистик фикрлар илгари сурилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш муҳитига ўз таъсирини ўтказиши табиий, албатта. Масала нимада? Ишлаб чиқаришни эндигина йўлга қўйган тадбиркорлар импорт божларини ошириш орқали давлат томонидан ҳимоя чораларининг қўлланилишини сўрамоқда. Читать дальше...



Давлат муҳофазаси остидаги Ўринғоч кўлини айш-ишратчилар эгаллади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистоннинг энг ноёб табиий масканларидан ҳисобланган Ўринғоч кўли бўйида айвонлар қурилиб, чойхона ва қайиқда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилгани атроф-муҳит ҳимоячилари ва экосайёҳлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

447 млн. сўмлик обьект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди

Zamin.uz 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ижро варақасига асосан Р.Нарзиевдан ундирувчи Н.Қобилова фойдасига 68 млн. 417 минг сўм зарар ундириш белгиланган. Аммо, қарздор шахс етказилган зарарни тўлашни ортга суриб келди. Р.Нарзиев фақатгина 7 млн. 571 минг сўм зарар пулларини тўлаган холос. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Яъни, қарздор фуқарога тегишли бўлган Фориш тумани, Хонбанди МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаси биноси хатланди. Читать дальше...

Неймар: "ПСЖ устидан қозонилган ғалаба - ҳаётимдаги энг ажойиб он"

Zamin.uz (sport) 

ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятидаги энг ёдда қоларли воқеа ҳақида гапирди. "Барселона" таркибида ўйнаб юрганимда ПСЖ устидан ғалаба қозонгандик. Бу ақлбовар қилмас ходиса эди. Шундан кейин барча ақлини йўқотаёзганди. Бу ғалаба фаолиятимдаги энг ажойиб он. Шундан кейин бундан-да зўр бўлган дамлар бўлмади.", - деди Неймар. 6:1 ҳисобида якунланган "Барселона" - ПСЖ учрашуви 2017 йилнинг 8 март кунида бўлганди. Ўша баҳсда Неймар 2 гол киритиб, жамоасининг ажойиб ғалабасига ўз ҳиссасини қўшганди.

Афғонистонда яна бир журналист ўлдирилди 

Озодлик Радиоси 

Афғонистон шарқида жойлашган Пактиё вилоятида маҳаллий радио журналисти Нодир Шоҳ Соҳибзода ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат полицияси билдирди. “Гардез” радиосининг хабарлар дастури бошловчиси Соҳибзода танаси 13 июль куни топилган. Полиция ходими Муҳаммад Ҳосман Жонбоз Соҳибзоданинг ўлими унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ эканлиги ёки йўқлиги ҳозирча номаълум эканлигини айтди. Журналист ўлими учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ. Афғонистонда Толибон ҳамда “Ислом давлати”... Читать дальше...

Новости России
Москва

Тысячи активистов разгромили офис Socar в Стамбуле, обвинив «Азербайджан» в поддержке геноцидальной политики Израиля в Палестине


Россияда қашшоқлашиш белгилари. Аҳолининг овқатланиш харажатлари ошмоқда

Zamin.uz 

Фото: «РИА Новости» Россияликлар 2019 йилнинг иккинчи кварталида маошининг 38,9 фоизини овқатга сарфлади. Бу ҳақда Сбербанк томонидан ҳар кварталда ўтказиладиган сўровномада маълум қилинган. Банк томонидан билдирилишича, овқатланиш учун харажатларнинг ошишига сабаб юқори инфляция ва аҳоли даромадининг тушиши билан боғлиқ. Россия статистика қўмитаси 2019 йилнинг биринчи ярмида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил этганини маълум қилган эди. Йилнинг биринчи ярмида россияликларнинг реал даромади 2,3... Читать дальше...

Бангладешнинг собиқ диктатори вафот этди

Озодлик Радиоси 

Бангладешнинг собиқ ҳарбий диктатори Ҳусайн Муҳаммад Эршад вафот этди. 1982 йили тўнтариш ортидан ҳокимият тепасига келган Эршад 91 ёшда эди. Собиқ президент турли хасталиклардан азият чекаётган бўлган ва ўтган ой охирида шифохонага ётқизилган. Эршад 1982-1990 йиллар орасида Бангладешни бошқарган. 1990 йилда эса оммавий норозиликлар ортидан ҳокимиятдан четлатилган ва қамалган. Қамоқдан чиққанидан кейин эса сиёсий фаолиятини давом эттирган. У ҳозирги парламентда мухолифат етакчиси вазифасини бажараётган эди.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Бывшая российская теннисистка спела гимн Франции: «Я здесь дома»






Преимущества жизни в Благовещенске показали по федеральному каналу

МЧС: в Новосибирске пожар на складе локализовали на площади 2450 "квадратов"

ВТБ запустил ипотеку на земельные участки

Команда Якутии выиграла всероссийские соревнования «Чудо-шашки»