ОАВ: Малайзия собиқ қироли «Москва гўзали» билан ажрашди
Фото: AFP Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V россиялик, «Мисс Москва-2015» гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосан Daryo.uz хабар қилди. ОАВ маълумотига кўра, ажралиш ҳақида ҳужжатлар Сингапур судига 22 июнь куни тақдим этилган бўлиб, ҳужжатлаштириш жараёни 1 июлда якунланди. Нашр ажралиш сабабини маълум қилмаган, бироқ интернетда чоп этилган хабарларга кўра, томонлар шаръий равишда никоҳини бекор қилишган. Муҳаммад V ўзи эса бу хабарни тасдиқламади.... Читать дальше...