Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2019

Новости за 07.08.2019

Аёллар нега жиноятга қўл уряпти?

Zamin.uz 

Сўнгги пайтларда қизлар ва аёллар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Ҳафта давомида тарқалган янгиликлар ичида бирортаси албатта шу ҳақида бўлади. Боласини сотган, ташлаб кетган қизлар, турмуш ўртоғини, оила аъзоларини ўлдиришга жазм қилган аёлларнинг сони камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Балки авваллари ҳам бундай мудҳиш воқеалар кўп бўлган бўлиши мумкин. Бироқ, бугун ахборот тарқатиш ривожлангани учун ҳам сув тубига чўкиб ётган баъзи оғриқли нуқталар энди кўриниш беряпти. Ўзбекистон... Читать дальше...

Қашқадарё ҳокимининг “кечирим” сўраши уюштирилган спектакль бўлди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тадбиркор Зуҳра Муқимованинг айтишича, ҳоким Зафар Рўзиев, чин кўнгилдан эмас, балки президентга кўрсатиш учун “кечирим сўраш” саҳнасида роль ўйнаб берди: “Вилоят ҳокими спорт мажмуасига келиб узр сўраган бўлди. Мажмуанинг атрофини милиция ходимлари ўраб олди. Ободонлаштиришдан махсус олиб келинган аёллар, ҳокимнинг ўзининг одамлари, блогерлар ва ҳукумат нашрлари мухбирлари бор эди, холос. Уйлари ва дўконлари бузилган аҳоли, ҳоким... Читать дальше...

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг уйида унинг бир неча тарафдори яраланди

Озодлик Радиоси 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг уйи жойлашган Қўйтош қишлоғида (Чуй вилояти) бир неча киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Азаттиқ радиоси хабар қилди. Атамбаевнинг уйи ва унинг атрофида 7 август кечга яқин юзага келганвазиятни Қирғизистон социал-демократик партияси аъзоси Мирбек Айтикеев ва бошқалар Фейсбукда жонли эфирда кўрсатди. Собиқ президентнинг уйи жойлашган Қўйтош қишлоғига махсус бўлим аскарлари кирганда бир неча киши елим ўқдан яралангани хабар қилинди. Хабарларга қараганда... Читать дальше...

Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Hordiq.uz 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Эҳтиросни жиловда ушлашга ҳаракат қилинг. Керак-нокерак жойда уни ошкор этишдан сақланинг. Зарур ерда ортга чекиниш ҳам кўпинча муваффақият гарови бўлиб чиқади. Бугунги кун кутилмаган даромад, муҳим танишувлар ва янгиликлар билан бир умр ёдингизда қолади. Агар дам олиш ҳақида ўйлай бошлаган бўлсангиз, балиқ овини танланг. Шунда асабларингиз дам […]



Калтакланган бойсунлик ички ишлар ходимларини зўравонликда айбламоқда

Озодлик Радиоси 

Бойсун туманилик 45 яшар Эркин Абдураҳмонов ички ишлар ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганини  иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Бойсун туман шифохонасида қолаётганини билдирди. Ҳодиса юз берган маҳалла участка нозирининг  Озодликка билдиришича, бу Абдураҳмонов билан боғлиқ воқеа юзасидан прокуратура текширув ишларини бошлаб юборган. Айни пайтда, Бойсун тумани Ички ишлар бўлимида бу масалада маълумотга эга эмасликлари ва ҳеч кимдан калтаклангани тўғрисида арзиза келиб тушмаганини билдиришди. Читать дальше...

Акмал Саидов: “Мактабларни пулли қилиш – Конституциямизни бузиш”

UzNews.uz (ru) 

"Конституциямизнинг 41-моддасида айнан Ўзбекистонда умумтаълим мактаблар бепул эканлиги кўрсатилган. Асосий Қонунни бузиш, унга қарши ишлаш асло мумкин эмас" - дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов.

Қашқадарёда бир гуруҳ ҳарбийларнинг ИИБ ходимига тазйиқ ўтказиш ҳолати акс этган видео тафсилотлари

Zamin.uz 

«Дарё»да жорий йил 5 август куни «Қашқадарёда бир гуруҳ ҳарбийлар ИИБ ходимига тазйиқ ўтказди» сарлавҳали хабар чоп этилганди. Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати воқеа тафсилотларини очиқлади. Матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 29 июль куни Қарши шаҳридаги «Агора» бозори ёнидаги Қарши–Миришкор автотураргоҳида содир бўлган. Қашқадарё вилояти ИИБ, Миришкор тумани ИИО пробация гуруҳи инспектори, майор Ҳусниддин Абдураҳмонов Миришкор туманига кетиш учун йўловчи ташувчи таксида ўтирганида Мудофа вазирлиги... Читать дальше...

Ҳибсдалиги айтилган ҳайдовчи очиқда юрганидан оёғи кесиб ташланган йўловчининг яқинлари шикоят қилди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарёнинг Китоб туманида автоҳалокатга учраб, бир оёғидан айрилган 33 ёшли Иззатулла Боевнинг қариндошлари маст ҳолатда автоҳалокатга сабабчи бўлган ҳайдовчининг жазосиз қолаётгани, "3 кун олдин очиқда юрганини" кўргани ҳақида Озодликка шикоят қилди.  Китоб тумани Ички ишлар бўлими расмийлари эса, мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266- моддаси, 1-қисми бўйича иш очилиб, тергов олиб борилаётганини, эҳтиёт чораси сифатида аварияга сабабчи бўлган деб гумон қилинаётган ҳайдовчи... Читать дальше...

ХОРАЗМ – “Кўчада йиғилган чиқинди бир йилдан буён олинмайди”

Озодлик Радиоси 

ЯНГИАРИҚ. “Хоразм вилояти Янгариқ МФЙ Боёт кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда йиғилган чиқинди бир йилдан буён олинмайди. Туман ободонлаштириш ташкилоти қаерга қарамоқда?” (Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.) ​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг! Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз... Читать дальше...

ҚОЗОҒИСТОН–ЎЗБЕКИСТОН – “Президент халққа қулай бўлсин деб очган постда сунъий навбатлар ҳосил қилинмоқда” 

Озодлик Радиоси 

СИРДАРЁ. “Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Малик” транзит постидан ёзмоқдамиз. Қозоғистондан ўтиб, транзит постда иссиқда бир неча соат қолиб кетдик. Бу йўлни президентимиз халққа қулай бўлсин деб очган эди. Аммо чегарада сунъий навбатлар ҳосил қилишмоқда. Қозоғистон божхонаси 1-2 дақиқада ўтказди. Аммо ўзимизникилар одамларнинг вақтини олмоқда. Айниқса, сайёҳ сифатида келаётган қозоғистонликларнинг машинаси Сирдарё вилоятига кириш постида соатлаб текширилмоқда. Қисқаси, сайёҳларни Ўзбекистонга... Читать дальше...

НАМАНГАН – “Оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги сўровимизни Олий суд ўрганмай рад этмоқда”

Озодлик Радиоси 

ТЎРАҚЎРҒОН. “Мен – Ж.Зиёвиддинов, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ёзмоқдаман. “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокатиман. Азизулло Атахажиевга нисбатан ЖКнинг 208- ҳамда 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани суди томонидан 2010 йил 9 сентябрда кўриб чиқилган ва амнистия актига кўра судланувчи жазодан озод этилган. Ушбу ажрим юзасидан келтирилган кассация шикояти 2017 йил 2 ноябрда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган. Читать дальше...

Новости России
Москва

Преступления мигрантов с рынков азербайджанского олигарха Года Нисанова продолжают шокировать Москву


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Мутасаддилар 162 оила додига қулоқ солмаяпти”

Озодлик Радиоси 

МЎЙНОҚ. “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Қизилжар” ширкат хўжалиги аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар 162 оиланинг дардига қулоқ солмаяпти. Шу боис такрор мурожаат қилмоқдамиз. Бир муддат Хоразм вилояти бошқарувида бўлган “Қизилжар” ширкат хўжалиги 2009 йилда Мўйноқ туманига қайтарилди. Ширкат 2018 йил 20 апрелда МЧЖ шаклида қайта ташкил этилди. Ширкатга тегишли 9 та молхона, техника таъмирлаш устахонаси, ёнилғи қуйиш шохобчаси... Читать дальше...

БМТ: 2012 йилдан бери Ўзбекистоннинг 1500 фуқароси террорчилик гуруҳларига қўшилган

Zamin.uz 

Сурия шимоли-шарқида олти ой давомида МДҲ мамлакатларининг 2000га яқин фуқароси қўлга олинган. 2019 йил бошидан бери уларнинг 524 нафари - деярли барчаси аёллар ва болалар - Қозоғистонга, 156 нафари Ўзбекистонга ва 84 нафари Тожикистонга қайтарилган. Бироқ, Марказий Осиёдан Сурия ҳамда Афғонистонга чет эллик террорчи жангарилар оқими тўхтамаяпти. Бу ҳақда БМТ бош котибининг ИШИД томонидан халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиниши ҳақидаги янги ҳисоботида айтилган. Унда таъкидланишича, 2012... Читать дальше...

Ўзбекистон сувнинг юқори танқислиги мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилди

Zamin.uz 

Ўзбекистон сувнинг юқори танқислиги мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Дунё ресурслари институти (WRI) томонидан 6 август куни эълон қилинган ҳисоботда айтилмоқда. Ташкилот томонидан жами 164та мамлакатдаги вазият ўрганиб чиқилган. Ўзбекистон билан бирга сувнинг юқори танқислиги мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатидан 27та давлат жой олган. Уларнинг орасида Туркия, Миср, Италия, Испания, Португалия, Ироқ, Афғонистон ва Қирғизистон ҳам бор. Туркманистон эса сувнинг танқислиги ўта юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Синнер повторил уникальное достижение Джоковича и Надаля на турнирах «Большого шлема»






Путин: вопросам воспитания детей уделяется первостепенное внимание государства

Жизнь в России безопаснее, чем в Европе, — экс-глава МИД Австрии

Навка — об ушедшей из жизни Заворотнюк: нам очень её не хватает

3 самых странных случая, как в СССР использовали церкви