Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2019

Новости за 08.08.2019

«Ватанга муҳаббатни инглизчада ёзмаса, ҳақиқий муҳаббат бўлмайдими?!»

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

I‘нинг ўрнига "Мен" деса бўлмайдими?! Ё ватанга, маконга муҳаббатни инглизчада ёзмаса ҳақиқий муҳаббат бўлмайдими?! Яна Тошкентнинг калитини русларга топширган арбоблардан хафа ҳам бўлиб қўямиз. Уларнинг иши мажбурият, қўрқув ва қўрқоқликдан бўлган. Аммо бизнинг бу қилиғимизни нималар билан изоҳлаш мумкин?! Энг ёмони бундай изҳоротлар бутун мамлакатни босиб кетган. Англия ё Россия бизни бемалол мустамлакаси деб эълон қилса ҳам бўлаверади. Чунки биз маънавий калитимизни топширишга тайёрмиз. У бизнинг қалбимиз калити, онгимиз калити. Читать дальше...

ҚИРҒИЗИСТОН СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ АЛМАЗБЕК АТАМБОЕВ ТАСЛИМ БЎЛДИ!!!

Hordiq.uz 

Шу ҳақда ҳозиргина «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатган. Маълумотда айтиладики, милиция ходимлари Алмазбек Атамбаевни қўлга олган. Унинг ёнида социал-демократлар партияси расмий вакили Кундуз Жолдубаев, собиқ президентнинг тарафдорларидан бири Фарид Ниязев ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш учун учинчи ҳужум амалга оширилганди. Ҳужумларда 200 нафар милиция ходими иштирок этди. Lenta.ru       […]

ЖИЗЗАХ – “Ҳоким 2012 йилда замонавий лойиҳа асосида қурилган дўконимизни бузмоқчи” 

Озодлик Радиоси 

ФОРИШ. “Мен – Сардор Бердиев, Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. Туман ҳокими Абдували Мустанов савдо дўконимни бузишни талаб қилди, “нонкўр” деб ҳақоратлади. Дўкон ҳажми кичик эмиш. Ҳолбуки, дўкон 2012 йилда замонавий лойиҳа асосида қурилган, “қизил чизиқ”дан ҳам ташқарида. Куни кеча кўчмас мулклар Вазирлар Маҳкамаси рухсати билангина бузилиши айтилган эди. Республика раҳбарларидан мулкий ҳуқуқимизни ҳимоя қилишларини сўрайман”. (Бу хабар Озодликка 6 август куни келган.)... Читать дальше...

ТОШКЕНТ – “Муаллималар тозалаш, эркак ўқитувчилар бўяш-таъмирлаш ишига сафарбар қилинди”

Озодлик Радиоси 

ТОШКЕНТ. “Тошкентдаги 202-мактабдан ёзмоқдамиз. Аёл ўқитувчилар ҳар куни мактаб атрофидаги чиқиндилар, кесилган дарахтлар шохини тозаламоқда. Эркак ўқитувчилар эса мактаб девори, шифт ва парталарни бўяш-таъмирлаш билан банд...” (Бу хабар Озодликка 6 август куни келган.) ​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг! Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Читать дальше...

ТОШКЕНТ – “Ўзбошимчалик билан қурилаётган меҳмонхонанинг ҳатто лойиҳа-смета ҳужжатлари йўқ”

Озодлик Радиоси 

ЯККАСАРОЙ. “Тошкент шаҳри Яккасарой туманидан ёзмоқдамиз. Шота Руставели кўчаси 53б-уй манзилида меҳмонхона қурилмоқда. Айтишларича, сармоядор туркиялик экан. Муаммо шундаки, аввал ишлаб чиқариш биноси бўлган объектни реконструкция қилиш ва меҳмонхонага айлантириш учун тегишли идоралардан рухсат олинмаган. Қурилиш вазирлигининг ҳудудий инспекцияси хулосасига кўра, қурилишнинг ҳатто лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам йўқ. Хавфли томони, қурилиш материаллар сифати ва қурилиш жараёни назоратга олинмаган. Назоратсиз... Читать дальше...

АНДИЖОН – “Пахтаобод туман ҳокимлиги ST даракчиси мактубига жавоб йўллади”

Озодлик Радиоси 

“Сиздан Телеграм”да муштарийлардан бирининг “Таъмирдаги мактаб томи эски ёғоч билан ёпилмоқда” сарлавҳали хабари чоп этилган эди. Унда Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғидаги 28-мактаб таъмири сифатсиз бажарилаётани қайд этилган эди. Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу мактубга жавоб йўллади. Қуйида жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда. “Таъмирлаш ишлари хабар муаллифининг “тирноқ остидан кир қидириш”га уринганини яққол кўрсатиб турибди. Ушбу мактабни замонавий ўқув... Читать дальше...



СУРХОНДАРЁ – “Тадбиркор: ҳоким мансабидан фойдаланиб корхонам ва ер участкамни олиб қўймоқчи” 

Озодлик Радиоси 

МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. Туман ҳокими мансабидан фойдаланиб, қурилиши давом этаётган ишлаб чиқариш бином ҳамда ободонлаштирилган ер участкамни ҳокимият тасарруфига ўтказишга уринмоқда. Бу борада ҳокимлик маъмурий судга даъво аризаси киритган. Ташландиқ ер майдонини ободонлаштириш ва қурилиш ишларига 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаганман. Хусусий корхонам давлатга 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқларни ўз вақтида тўлаган. Қачонгача тадбиркорларнинг ҳалол меҳнати назар-писанд қилинмайди? Читать дальше...

СУРХОНДАРЁ – “Хонумоним куйди: ҳам уйимни, ҳам дўконимни бузишди!”

Озодлик Радиоси 

ШЎРЧИ. “Мен – Мажид Соатов, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзяпман. Шўрчи бозори 2018 йил февраль ойида ноқонуний тартибда бузиб ташланди. Жумладан, икки қаватли 120 квадрат метр дўконим ҳам ер билан битта қилинди. На жой беришди, на компенсация пули тўлашди.  Ўтган йили Мустақиллик кўчасида жойлашган, оила аъзоларим билан яшаб турган уйим ҳам бузилди. Ҳам бошпана, ҳам ишхонанинг бузилиши ақлга сиғмас воқеа! Хонумоним куйди! Бу масалада шикоят қилмаган идорам қолмади. Президентдан ҳуқуқлари поймол этилган фуқарони ҳимоя қилишини сўрайман!

ТОШКЕНТ – “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси 5 ой кредитдан умидвор қилиб, ахийри рад жавоби берди”

Озодлик Радиоси 

ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Шаҳноза Эргашева, Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан ёзмоқдаман. Ишсиз ёшларга иш ўрни яратиш мақсадида 2019 йил март ойида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармасидан кредит сўрадим. 5 ой давомида эртага ҳал бўлади, индинга ҳал бўлади дейишди. Шунча умидвор қилиб, ўтган ҳафта кредит беролмаймиз дейишди. Туман прокурорига ариза ёздим, 15 кун ичида кўриб чиқиб жавобини айтамиз дейишди. Президентимиз тадбиркорларга имкон яратишни талаб қилмоқда. Аммо давлат ажратган кредитни ҳам беришмаяпти-ку”. Читать дальше...

УЕФА мавсумнинг энг яхшилари учун номзодларни эълон қилди

Hordiq.uz 

УЕФА якунланган мавсумнинг энг яхшилари учун номзодларни эълон қилди, дея хабар беради CA нашри. «Чемпионлар Лигасининг энг яхши дарвозабони» учун номзодар: Алиссон («Ливерпуль») Уго Льорис («Тоттенхэм») Марк-Андре тер Штеген («Барселона») «Чемпионлар Лигасининг энг яхши ҳимоячиси» учун номзодар: Трент Александр-Арнольд («Ливерпуль») Виржил Ван Дейк («Ливерпуль») Маттейс Де Лигт («Аякс») «Чемпионлар Лигасининг энг яхши ярим ҳимоячиси» учун […]

Rishtondagi qurilishga nasiyaga g‘isht bergan korxonalarning aksari pulini to‘liq ololmayapti

Озодлик Радиоси 

Farg‘ona viloyati Rishton tumanidagi qurilishlar uchun nasiyaga g‘isht berishga majburlangan Buvayda tumanidagi 12ta g‘isht ishlab chiqarish korxonasining aksari mahsulot pulini to‘liq ololmagani sababli g‘isht berishni to‘xtatdi. Ozodlik suhbatlashgan tadbirkorlarning aytishlaricha, viloyat hokimining buyrug‘i bilan ular nasiyaga g‘isht bergan, lekin berilgan mahsulotning yarim pulini ham ololmagan. Ayni paytda, viloyatdagi tijorat banklariga korxonalardan g‘isht sotib olib, Rishtonga yuborish vazifasi yuklangani aytiladi. Читать дальше...

Қаерда ипотека кредитини 20 йилга фоизсиз олиш мумкин?

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Данияда ипотека ставкалари тарихдаги энг паст даражага тушди. Мамлакат тарихида биринчи марта маҳаллий банк 0 фоизли ипотека кредитини 20 йилга таклиф қилмоқда. Бошқа бир кредитор 10 йиллик кредитлар учун манфий ставка белгилади – яъни қарздорлардан фоиз олиш ўрнига уларга пул тўлашга рози бўлди. Bloomberg агентлигининг ёзишича, Даниядаги Nordea Bank Abp 20 йилга нул фоизли ипотека кредити беришини эълон қилган. Агентликнинг қайд этишича, бу мамлакат банклари тарихидаги биринчи шундай ҳодисадир. Бу ҳақда Мinbar.uz хабар берди. Бунгача... Читать дальше...

СИРДАРЁДА 63 ЁШ ОТАХОН ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАСИНИ СОТАЁТГАН ВАҚТДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Hordiq.uz 

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 26 июлдаги ҳукмига кўра, Ховослик Р.Бойичибаев илгари ҳам гиёҳвандлик воситаларини ўтказиши учун судланган бўлиб, шундан ўзига хулоса чиқармасдан, 2019 йил 10 июнь куни соат 19:30 ларда ўзида сақлаб келаётган 1.6 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини “Э” исмли шахсга 30.000 сўм эвазига ўтказганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган, суд […]

Новости России
Москва

Смертельная ревность. Что известно об «убийце с автоматом»


Қирғизистондаги депутатлар миллий хавфсизлик раҳбари ва ички ишлар вазири жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда…

Hordiq.uz 

Бугун фавқулодда ташкил этилган Юқори кенгаш мажлисида Қирғизистон депутатлари миллий хавфсизлик хизмати раиси ҳамда ички ишлар вазири Атамбаев билан боғлиқ нотинчликлардан сўнг жиноий жавобгарликка тортилиши лозимлигини айтиб ўтишди. Масалан, депутат Мирлан Жэнчороев Алмазбек Атамбоевни терговга олиб келиш учун амалга оширилган ҳужумлар ва бошқа ҳаракатлар иккала раҳбар ҳам профессионал эмаслигига исбот эканини айтиб ўтди. — […]

Севган қизига ОИТС касаллигини юқтирган йигитга жазо тайинланди!

Hordiq.uz 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Ховос туман судининг 2019 йил 25 июлдаги ҳукмига кўра, Э.И. ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) касаллигига чалинганлигини била туриб, 2017 йил май ойидан 2018 йилнинг охирларига қадар бўлган вақтда “севган қизи” О.Б.га ўзининг касаллиги ҳақида бирон бир нарса демасдан, у билан мунтазам равишда жинсий алоқада бўлиб келиб, унга ОИТС […]


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Теннисистка Андреева заявила, что хочет войти в топ-20 рейтинга WTA ради собаки






В Новосибирске задержали мигранта-вербовщика, финансирующего террористов

В ВТБ рассказали о зеркальных мерах с частными активами иностранцев в РФ

В Русском драматическом театре побывали потомки Николая Бестужева

В Русском драматическом театре побывали потомки Николая Бестужева