Уч фарзандини қурувчилар айби билан дафн этган отага келишув таклиф қилишмоқда…
Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Темурмалик туманида яшовчи Бурихоновлар оиласи шу йил июлда оғир жудоликка юз тутди. Ўн яшар Нозанин, етти яшар Махжабин ва олти яшар Шаҳриёр қачонлардир қурувчилар ковлаб кейин кўмиб ташламаган чуқурга тушиш оқибатида оламдан ўтганди. Мана энди оила бошлиғи, марҳумларнинг отаси Баҳодир акага ишни ёпди-ёпди қилиш эвазига икки хонали квартира таклиф қилишди. […]