Конор Макгрегор: "Навбатдаги жанг Лас-Вегасда бўлади"
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида кейинги жанги қачон ва қаерда бўлишини маълум қилди. «Кейинги жанг 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Рақибим ҳақида гапирмайман. у сизни қизиқтирса, бориб UFC’дагилардан сўранг. Тўғрисини айтсам, менга рақибнинг фарқи йўқ», — деди Макгрегор. Макгрегор ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрида россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши ўтказган ва мағлубиятга учраган эди.