Электрни ўғирлаган электрик ўттиз кун ичида бир қарорга келди
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан “Деҳқон бозори” ҳудудида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилди. Бозор маъмуриятида электрик бўлиб ишлаб келаётган И.Азимов электрдан ноқонуний фойдаланиш йўлини тутганлиги аниқланган.