Ўзбекистонда ҳафта охирида кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Мамлакатимизда баҳор нафақат йилнинг гўзал фасли, балки турли об-ҳаво ҳодисаларига бой давридир. Кеча эрталаб дарахтлар апрелда жуда кам кузатиладиган қор билан қопланган бўлса, бугун қордан асар ҳам қолмади. Кеча мамлакатимиз ҳудуди устидаги антициклон қуёш нурларига ҳавони иситиш имконини бермаган бўлса, бугун термометр устунчаси юқорига тез кўтарилиб, соат 10 да кечаги ҳарорат максимумидан ҳам ўтиб кетди. Бугун ҳарорат 13-18 даражагача илиди ва бутун республикамизда об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлмоқда. Читать дальше...