Тошкентда аҳоли орасида коронавирус юқтирган 100дан ортиқ киши аниқланди
Тошкентда 100 дан ортиқ ҳолатда коронавирус аҳоли орасидан аниқланди. 4 июль куни Ўзбекистон бўйлаб, 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 142 нафари аҳоли орасида: - 105 нафари Тошкент шаҳрида, - 36 нафари Тошкент вилоятида, - 1 нафари Бухоро вилоятида аниқланди. Қолган 162 нафари Карантин муассасаларида, 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган. Мамлакат бўйлаб уй карантинида 42 659 нафар, стационар карантинда эса 24 301 нафар одам тиббий кузатувда қолмоқда.