АҚШ Ўзбекистонда эпидемиологларни ўқитиш дастурини амалга оширмоқда
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 20 нафар ходими ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 10 нафар мураббийи учун беш кунлик дала эпидемологияси дастурини (FETP) бошлаган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур дастурни Ўзбекистонда муваффақиятли амалга ошириш учун CDC Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорлик қилади. Читать дальше...