Афғонистонда “Толибон” разведкаси бошлиғи йўқ қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Афғонистон хавфсизлик кучлари “Толибон” разведкаси бошлиғи Қори Шагасийни бартараф этишди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди. Шагасийни бартараф этиш бўйича амалиёт Лоҳар вилоятининг Муҳаммад Ага туманида 12 июлга ўтар кечаси амалга оширилган. Амалиёт давомида Шагасийнинг 2 ёрдамчиси қўлга олинган. Ҳозирда Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида жанглар бормоқда. Вазият АҚШ қўшинлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилаётгани ортида кескинлашган. Читать дальше...