АҚШ давлат котиби: Лукашенконинг мақсадларидан бири Россия хатти-ҳаракатларини хаспўшлашдир
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Польша ТИВ раҳбари Збигнев Рау билан телефон орқали мулоқоти чоғида Лукашенко режимининг Беларусь ва Польша чегарасида миграция инқирозини кучайтиришга интилиши тагида, жумладан, Россиянинг Украина чегарасидаги хатти-ҳаракатларидан эътиборни чалғитиш мақсади ётганини айтди. Давлат департаментининг мазкур мулоқотга оид хабарномасига кўра, Блинкен АҚШ номидан “Лукашенко режимининг мигрантларни сурбетларча эксплуатация қилиши”га тўқнаш келган Польшани дастаклашга ваъда берган. Читать дальше...