Марҳум прокурорнинг отаси Бош прокуратурани судга берди
Иш жойида вафот этган 33 ёшли прокурор Самир Раҳмоновнинг отаси Бош прокуратурани судга берди. Юридика фанлари доктори, профессор Аъзамжон Раҳмонов ўғли бугунги кунда Ўзбекистонда шаклланган дам олишсиз, ортиқча ишлатиш амалиётининг қурбони бўлганини таъкидлайди.