«Ўзгидромет» Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган ҳодиса бўйича шошилинч ахборот берди
«Ўзгидромет» 24-28 июл кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудларида кузатилиши кутилаётган муҳим ҳодиса бўйича ахборот берди. Маълум қилинишича, мазкур муддатда тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида глятсиал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. hydromet.uz