Қозоғистонда президентлик сайлови учун биринчи аёл номзод расман рўйхатга олинди
Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қарақат Абденни 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссиясининг кун тартибида фақат битта масала кўриб чиқилди. «Марказий сайлов комиссиясининг 11 октябрдаги қарори билан номзоднинг қонун талабларига жавоб бериши аниқланди. Фуқаролар имзосини тўплаш учун номзодга имзо варақалари топширилди. […]