Афсонавий совет бастакори Эдуард Артемев 86 ёшида вафот этди
Аввалроқ бастакор бактериал пневмонияни даволаш вақтида юзага келган муаммолар туфайли реанимация бўлимига ўтказилгани маълум бўлган эди. Москвадаги XXII Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари учун мусиқа яратишда Артемевнинг қўли бор, Сочидаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида унинг «Сибирада» фильми учун мусиқий мавзуси ишлатилган.