Ангрендаги “Деҳқон бозори”да қалбаки 100 минг сўмликларни ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ангрен шаҳар “Деҳқон бозори” олдида “Nexia” русумли автотранспорт воситаси йўловчиси А.С. (муқаддам судланган) жами 13 дона 100 минг сўмлик қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз […]