Байден штатдаги ёнғинлар пайтида Гавайига ташриф буюриши мумкин
АҚШ президенти Жо Байден ёнғинларда камида 93 киши ҳалок бўлган Мауи оролига ташриф буюриши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда. «Биз буни кўриб чиқяпмиз», – дея жавоб берди Америка раҳбари журналистнинг Мауига сафари эҳтимоли ҳақидаги саволига. АҚШ маъмурияти раҳбарининг сўзларини Оқ уй матбуот ҳавзаси келтирди. Байден дам олиш кунларини Делавер штатидаги Рехобот-Бичда ўтказади. […]