Латвия Миллий электрон оммавий ахборот воситалари кенгаши мамлакатдаги «Яндекс» билан боғлиқ барча сайтларга киришни блоклади
Латвия Миллий электрон оммавий ахборот воситалари кенгаши мамлакатдаги «Яндекс» билан боғлиқ барча сайтларга киришни блоклади. Бу ҳақда кенгаш раиси Ивар Аболинш хабар берди. Аболиншнинг сўзларига кўра, келажакда санкцияга тушган россиялик шахслар томонидан яратилган подкастлар ва шунга ўхшаш контентдан бепул фойдаланиш имконини берувчи «Яндекс Музыка» хизматига кириш ёпилади.