Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2020

Мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича 3та вариант мавжуд (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини қай шаклда бошлаш ҳақида 3та сценарий ишлаб чиққан. Лекин ўқув йилининг қай тартибда бошланиши ҳақидаги якуний хулоса республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова янги ўқув йилини бошлаш учун кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, айни пайтда вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида иш олиб бормоқда. Ва вазирлик ваколатидан келиб чиқиб, 3та сценарий ишлаб чиққан. 1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант бўлиб турибди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда; 2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин; 3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади. «Охирги сценарийда фарзанди соғлигидан хавотир олган ота-оналарнинг болаларига уйдан туриб дарсларда қатнашишга рухсат берилади. Яъни боланинг мактабдаги давомати эркин бўлади», деди Лайло Рустамова 5 август куни АОКАда ўтказилган брифингда. Қўшимча қилинишича, ўқув йилининг қай тартибда бошланиши ҳақидаги якуний хулоса республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади. Шунингдек, брифингда ўқув йили қайси шаклда бошланишидан қатъи назар, телевизион дарслар тажрибаси сақлаб қолиниши, 10 августдан телевезион дарсларни суратга олиш ишлари бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублёв стал победителем «Мастерса» в Мадриде






Спасение спасающих: почему в Пермском крае массово увольняются сотрудники МЧС

«Титул, которым я горжусь больше всего»: Рублёв одолел Оже-Альяссима и выиграл второй турнир серии «Мастерс» в карьере

ФСБ рассекретила признания адъютанта Гитлера о решающей роли СССР в разгроме нацизма

«Большая часть израильских поселенцев — маргиналитет из США и Европы»