Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2020

Бош прокуратура ушланган сўхлик блогер ҳақида маълумот берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Дадахон Ҳайдаров. Фото: «Gazeta.uz» Фуқаро Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) май ойида Фарғона вилояти Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура 30 августдаги баёнотида маълум қилди. Аввал Фарғона вилоят прокуратураси 1 июнь куни Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 214-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича жиноий иш очгани, иш бўйича гумон қилинувчилар қўлга олингани ҳақида фақат август ойига келибгина маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Хабар беришларича, олти кишига айблов эълон қилинган бўлиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 29 август куни «Gazeta.uz» нашри сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров (Ҳайдаржон Бобоҳайдаров) 10 суткага қамоққа олингани ҳақида ёзган эди. Блогернинг отаси Шерали Эралиевнинг айтишича, у 22 августдан буён ўғлининг қаерда эканини билмайди; Дадахон сўнгги бор алоқага чиққанида унинг бошига қоп кийгизиб, вертолётда Фарғонага олиб кетишгани ҳақида айтган. Бош прокуратура баёнотига кўра, блогер Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси (ушлаб туриш муддати) тартибида ушланган. «Тергов давомида Ҳайдаржон Бобоҳайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган», — дея таъкидлайди Бош прокуратура (аввалроқ унинг отаси давлат адвокати Шоира Абдураззоқова билан 2 миллион сўмга шартнома тузилгани ҳақида айтган эди). Бош прокуратуранинг қўшимча қилишича, «иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди». Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасига кўра, ушлаб туриш муддати ушланган ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда 48 соатга узайтирилиши мумкин. Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, Жиноят-процессуал кодексининг 109, 112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва 236, 240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур. Алоҳида ҳолларда ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин. Бунда гумон қилинувчига у ушланган кундан эътиборан 10 кун ичида айблов эълон қилиниши керак. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилинади ва шахс қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этилади, гаров эса гаровга қўювчига қайтарилади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш ўзига тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Стефанос Циципас

Греческий теннисист Стефанос Циципас поблагодарил мать за советское воспитание






Жителям Подмосковья напомнили про добровольное страхование жилья

Часть электричек из Твери изменит свое расписание, некоторые будут отменены

Бойца ММА Исламова отправили в СИЗО до 24 июня

Женщина-водитель и двое детей пострадали в ДТП в Самарской области