Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2020

Олимлар ғайриоддий «товус-динозавр»нинг тасвирларини намойиш этди

0

Янги тур Ubirajara jubatus номини олган бўлиб, у «Найза нақши» деб таржима қилинади. Бу турдаги динозаврлар 110 миллион йил олдин Гондвана суперқитъасида яшаган. Уларнинг ўлчами товуқдек келган. Орқа қисмида ажойиб юнгидан ташқари, елка вазифасини бажарган икки жуфт қаттиқ структураси ҳам бўлган. Бу уларнинг ажратувчи фарқи ҳисобланган.

Суратларнинг бирида Ubirajara динозаври тасвирланган. Афтидан, у ёш нар ҳисобланади, бироқ елкасидаги «безак» одатда катта ёшдаги турларига керак. Қаттиқ структуралар бўртиб турган қанотларга ўхшайди, бироқ уларнинг таянчи йўқ. Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, улар кератиндан (соч, тангача ёки парнинг одатдаги таркиби) таркиб топган ва динозаврларнинг эркин ҳаракатланишига халақит бермайди. Мазкур турларнинг ёрқин ранглари ўзларининг нақадар ажойиблигини мақтаниш ёки душманларини қўрқитиш учун керак бўлган.

У худди ҳозирги кундаги товусларни ёдга солади ва бу бекорга эмас. Тахминларга кўра, товуслар ва бу турдаги динозаврларнинг аждоди бир бўлган, шу сабабли уларнинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари мавжуд.

Ubirajara jubatus’нинг биринчи скелети бундан ўнлаб йиллар олдин Бразилия шимоли-шарқидаги Крато формациясидан топилган. У иккита оҳактош плиталарида сақланиб қолган бўлиб, улар бирлаштирилганда «бир-бирига жуда мос келган». Охир-оқибат плиталар Германияга олиб келиниб, Карлсруэдаги Табиат тарихи давлат музейида узоқ йиллар сақланган. Динозаврнинг ташқи кўриниши хусусияти ҳақида олимлар яқиндагина хабар топди. Улар тош қотган скелетларни яна бир бор текширишга қарор қилган, бироқ бу сафар рақамли рентген аппарати ёрдамида.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублёв в трёх сетах обыграл Маркоса Гирона и вышел в третий круг «Мастерса» в Риме






Во Ржеве задержали «гастролеров» с наркотиками

Пострадавшего при обрушении дома младенца доставили в столичную клинику санавиацией

Нижегородская область вошла в Топ-5 активных регионов по смотрению хоккейных матчей

Цены на недвижимость в массовом сегменте Москвы за год выросли на 18%