Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2020

2025 йилга қадар 85 миллион одам ишсиз қолиши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Коронавирус пандемияси туфайли 100га яқин мамлакат ишсизликка дуч келди. Мавжуд вазиятга мослашиш мақсадида компаниялар ўзлари учун турли хил чораларни танлаб олишди: улардан бири автоматлаштириш жараёнларини тезлаштириш, иккинчиси эса турли жараёнларни рақамлаштириш бўлди. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форумининг «Иш ўринлари келажаги тўғрисида»ги ҳисоботида маълум қилинди. Шунингдек, ҳисоботда бутун дунёдаги компанияларнинг эндиликда нима қилишни режалаштираётганлиги ҳақида ҳам сўз борган. Унга кўра, компанияларнинг атиги 1 фоизи ишчилар сонини кўпайтиришни, 14 фоизи ишчилар сонини доимий равишда қисқартириб боришни, 28 фоизи уларни вақтинча ишдан бўшатишни, 30 фоизи ходимларни вақтинча бошқа лавозимларга ўтказишни, 83 фоизи эса вазифалар жараёнини автоматлаштиришни тезлаштиришни режалаштиргани аён бўлган. Сўровда қатнашган бизнес-раҳбарларнинг 80% дан ортиғи иш жараёнларини автоматлаштиришни тезлаштираётганликларини айтишган. 50% бизнес-раҳбарлар эса ўз компанияларидаги иш жойларини автоматлаштиришни тезлаштириш ниятида эканликларини қайд этишган. Маълумотларга кўра, 2025 йилга келиб одамлар, машиналар ва алгоритмлар ўртасидаги меҳнат тақсимотининг ўзгариши дунё бўйлаб 15 фоиз ишчи кучи - 85 миллион ходимнинг иш жараёнини бузади. Таъкидланишича, бу 97 миллион ходим учун янги имкониятлар очади. Зеро, автоматлаштириш жараёнида бир иш ўрнини йўқ қилиб, бошқаларини яратиш тенденцияси мавжуд. Бироқ бунинг учун ўн миллионлаб одамлар янги касблар учун қайта ўқиши керак бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Тарпищев: нельзя Медведева назвать главным претендентом на золото Олимпиады






День русского языка: как пройдет урок «Разговоры о важном» 13 мая

В Ростов-на-Дону ко Дню Победы благоустроили погост легендарного генерала Михаила Сёмина

Собянин поздравил Мишустина с назначением на должность премьер-министра РФ

Спасатель объяснил, была ли у погибших пассажиров возможность эвакуироваться из затонувшего автобуса