Баҳодир Эшонов: “Бизнинг энг катта умумий муаммомиз – ишимизда мутаносиблик йўқлигида”
Биз эрталаб маъмурий бошқарувдан холи бўлган бозор муносабатларини хоҳлаймиз, лекин кечқурун ижтимоий адолатни талаб қилиб, давлат аралашувига чақирамиз.
Биз тадбиркорларга қандай нархларни белгилашни ҳеч ким буюрмаслигини хоҳлаймиз. Лекин Автосаноатнинг нархлар рўйхатини кўрганимизда эса, хоҳишларимизда чалкашликларга дуч келамиз: “Дарҳақиқат, ҳеч ким нархлар белгилашда буйруқ бермасин, лекин нархлар пасайишини талаб қиламиз”.
Биз коррупцияни енгишни истаймиз, лекин гап биз учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган нарсанинг нархи ҳақида кетиши биланоқ, арзонлаштирилган автомобиллар сотиб олиш умуман мақбул бўлмаслигини англамасдан, автомобиллар учун арзон нархларни талаб қилишга тайёрмиз. Нархлар сунъий равишда туширилиши биланоқ, дарҳол коррупция схемаси пайдо бўлади. Ва мен ҳатто кимдир бунга шахсан қизиқиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайман…
Ва бу инфантилизмнинг яна қандай акси эканлигини биласизми? Бизда агар автомобиллар нархи тўсатдан кўтарилса ёки тўсатдан “тонировка”нинг нархи осмонда эканлиги аниқланса, ҳақиқий миллий “flаsh-mob” вужудга келади. Ҳаммамиз буни “мақтаниш” (понт) деб аталишини яхши тушунамиз. Шу билан бирга, мен ҳеч ким университетларда пора ёки дарсликлардаги хатоликлар сабаб “flаsh-mob” уюштирганини кўрмаганман.
Шахсан мен депутатлар, сиёсатчилар ва ҳукумат амалдорлари ушбу “мақтаниш”лардан юқори бўлишларини, айниқса, ҳозирги кунда жаҳон бозорларида содир бўлаётган воқеалар фонида ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг жуда мураккаб ўзаро боғлиқлигини кўрган ва тушунадиган бўлишини жуда хоҳлар эдим.
Айнан шундай пайтларда ҳаммасидан кўра ҳис-туйғуларга камроқ берилиш керак. Энг муҳими, бундай ҳолларда ҳар хил провокациялар (биринчи ўринда билимсизлик) эмас, балки жамиятда мулоҳазалилик, босиқлик ва консолизация керак.
Ва яна шахсий фикрим. Мен Ғарб демократиясидаги замонавий сиёсат театр санъатига, томошага, Голливуд ва ғайриоддий воқеликларга яқинлигини яхши биламан ва тушунаман.
Аммо буларнинг барчаси биз учун хаётий муҳим, шунингдек, эҳтирос ва драматургияга бой эканлигига ишончим комил эмас.
Шахсан мен миллий парламентнинг янада кучли, мувозанатли ва оқилона фаолият юритувчи аъзоларини кўришни афзал кўраман.
Менимча, депутатнинг асосий вазифаси арзон популизмга эга бўлиш эмас. Аксинча, депутатнинг парламентга келишидан олдин орттирган сиёсий тажрибаси ҳам унга, ҳам парламентга, ҳатто ундан ҳам кўпроқ – худди шу ўзбек автомобилсозлик саноати, кимё саноати, енгил саноатга… иш ўринларини яратадиган, шаҳарлар ўсиши, талаб ва таклифлар шакллантириш, замонавий иқтисодиётни шакллантиришга, етук жамият вужудга келтирувчи барча омилларга хизмат қилиши керак.
Баҳодир Эшонов,
иқтисодчи