Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2020

Самарқандда инспектор якка ўзи 3 нафар жиноятчининг қўлига кишан солди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати 2020 йилнинг 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига ўтар кечаси Нарпай тумани ҳудудида тунги патруллик хизматига жалб қилинган профилактика инспектори катта лейтенант Ўткир Бўркиев жиноят устидан чиқиб қолди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, у тунги соат 02:30ларда Нарпай тумани «Ўзбеккенти» ва «Тепақўрғон» маҳалласи ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида, ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган «Ўзбектелеком» АК UZMOBILE филиалига тегишли таянч станцияси атрофида шубҳали шахсларни кўриб қолади. Инспектор шу ерда бўлган «Дамас» русумли автомашина ёнига бориб, Пахтачи туманида яшовчи 3 нафар фуқаро ушбу станцияга тегишли бўлган 2 дона кондиционер ва 1 дона ёнғин ўчириш қурилмасини ўғирлик йўли билан автомашинага жойлашётгани устидан чиқади. Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати Профилактика инспектори якка ўзи 3 нафар жиноятчининг қўлига кишан солиб, ашёвий далиллар билан қўлга олган. Қайд этилишича, шубу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш давомида ушбу 3 нафар гумондор шахслар муқаддам туман ҳудудида, шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳамда Навоий вилоятининг Хатирчи туманларида ҳам бир неча маротаба ўғирлик жиноятларини содир қилиб келганлигини аниқланган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Анастасия Потапова вышла во второй круг турнира WTA-1000 в Риме






Тарифы на железнодорожные перевозки из Китая в Россию и Белоруссию резко возросли

В Наро-Фоминске ликвидировали крупный пожар в ангаре

Курсант из Владивостока растрогал любимую девушку во время праздничного шествия

Коммунальная квартира в разрезе.