«Марафет» билан офис ва уйингизнинг ҳар бир бурчагида тозалик
"Марафет" клининг компанияси билан уй ҳамда ҳаёт учун қулай ва шинам муҳитни яратинг.
Офис - компаниянинг, хонадон эса - уй эгасининг юзи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин, ҳодисалар шиддат билан ўзгарадиган ҳозирги замонда тозалик учун етарли даражада эътибор ажратиш қийин масалага айланиб бормоқда.
"Марафет" бинода тартиб билан бўлган муаммони ҳал қилади ва тозаликни тақдим этади: компания ҳаққоний нархлар ва енгил тарифларни, тажрибали клинерлар, замонавий ускуналар ва импорт тозалаш воситаларини таклиф қилади. Бунда, мижозларга юқори сифатга кафолат берилади: ишлар тамомланганидан сўнг, супервайзер клинерлар томонидан амалга оширилган ишларни деталларигача текшириб чиқади.
"Марафет" офис учун
Офисни тозалаш учун бир неча таклифларнинг бирини танлаш мумкин: умумий, мунтазам ва дезинфекцияловчи тозалов. Профессионаллар ҳудудни кўчиб келгандан кейин ёки корпоративдан сўнг тозалашга, вирус ва микроблардан ҳимоя қилиш учун барча юзаларга махсус воситалар билан ишлов беришга, шунингдек, иш жойида мунтазам тозаликни сақлаб туришга ёрдам беришади.
"Марафет" уй учун
Уйни чанглардан тозалаш учун бир марталик тозалов, таъмирдан кейинги жойда эса умумий тозалов талаб қилинади. Мутлақо тозаликни хуш кўрадиган, аммо тозаликни сақлашга улгурмаётган кишилар учун мунтазам тозалов тарифи тўғри келади: хонадонда олиб бориладиган мунтазам тозалов шарофати билан, чанглар йиғилиб қолмайди, ҳудуд эса доимо саранжом кўринади.
Бунда, сиз тозалов воситалари ва ускуналарини харид қилишингиз керак бўлмайди - клинерлар Тошкентнинг исталган туманига барча керакли нарсаларни ўзлари билан олиб боришади.
Қўшимча хизматлар
Мижоз истагига кўра, клинерлар қуйидаги қўшимча хизматларни тақдим этишлари мумкин:
- Дераза ювиш
- Балконни йиғиштириш
- Жой эгасидан калитни олиб кетиш ва тозалов якунланганида белгиланган вақтга калитни қайтариб бериш
- Кийимларни дазмоллаш
- Ошхона токчаларини ювиш
- Қандилларни ювиш
- Ошхона техникаларини эҳтиёткорлик билан тозалаш (духовка, микротўлқинли печь, музлаткич)
- Гардеробни йиғиштириш
"Марафет" пандемия вақтида
"Марафет" фақатгина тозалик ҳақида эмас, балки ўз мижозларининг соғлиги ҳақида ҳам қайғуради.
Тозалаш вақтида клинер махсус регламентга амал қилади: у кунига бир неча маротаба тана ҳароратини ўлчайди, қўлларини мунтазам равишда ювади ва антисептик воситалардан фойдаланади. Шунингдек, профессионаллар мунтазам тарзда дезинфекция қилинадиган ускуналардан фойдаланишади.
Булар билан бир қаторда, агарда мижоз клинернинг соғлиги яхши эмаслигидан шубҳаланса, иш бошланмасидан олдин тозаловни рад этиши мумкин.
Ўз вақтингизни тежанг ва "Марафет" билан бирга тозаликни танланг!
Манзил: Амир Темур кўчаси, 1.
Телефон рақами:(99) 300-33-88
Instagram:marafet.uz
Facebook:marafet.uz
Электрон манзил:marafet@gmail.com
Реклама ҳуқуқлари асосида