Йил мураббийи ва XXI асрнинг энг яхши мутахассиси аниқланди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Айни дақиқаларда, Дубайда 10-маротаба Globe Soccer Awards тақдимот маросими ўтказилмоқда. Унга кўра, 2020 йилнинг энг яхши мураббийи “Бавария” устози Ханс Дитер-Флик деб топилди. У Жан-Пьеро Гасперини ("Аталанта") ва Юрген Клопп ("Ливерпуль)ни ортда қолдирди. XXI асрнинг энг яхши мутахассиси сифатида эса “Ман Сити” устози Пеп Гвардиола тан олинди. Шунингдек, ушбу ном учун давогарлар қаторида Жозе Моуринью, Сер Алекс Фергюсон ва Зинедин Зидан бор эди.