Фарғонада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди
29 декабрь куни фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидаги Янгиараб МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўрта қисмидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туманида ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати