Фото: Medical cаre Кексалар касаллиги ҳисобланган инсульт йилдан йилга яшариб бормоқда: бугунги кунда касаллик 30-40 ёшдаги беморларда ҳам тез-тез учраб турибди. Демак, инсульт хавфи остида эканлигингизни қандай билиш ва касаллик хавфини камайтириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз. Холестерин миқдорининг юқорилиги Бу инсультнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Одатда, «ёмон» ва «яхши» холестерин мувозанати 50 ёшдан кейин бошланади: бу вақтда аёл ва эркакларда гормонал даража ўзгаради, ортиқча вазн тўпланади. Аммо ёшларда ҳам юқори зичликдаги липопротеинлар даражаси камайиши ва паст зичликдаги липопротеинлар улуши ортиши мумкин. Ушбу ҳолат атеросклероз ривожланишига сабаб бўлади, бу касаллик, ўз навбатида, инсультга олиб келади. Қон томирлари мальформацияси Мазкур касаллик (туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин) билан оғриган беморларнинг бош миясида анормал қон томирлари натижасида тугун ҳосил бўлиши кузатилади. Тугун туфайли мия озиқланиши қийинлашади. Тугуннинг ёрилиб кетиши бош ёки орқа мияда қон кетиш, яъни инсультга олиб келади. Буйрак касаллиги Поликистоз буйрак касаллиги бу — буйракда суюқлик бўлган кўплаб кисталар ҳосил бўлишидир. 2010 йилда хитойлик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотда маълум бўлишича, ушбу касалликка чалиниш инсульт хавфини 25 фоизга оширади. Инсульт хавфи борлигини қандай аниқлаш мумкин? Афсуски, ушбу касалликда ўзига хос дастлабки белгилар мавжуд эмас. Агар қуйидаги ҳолатларни тез-тез рўй берса, албатта, шифокорга мурожаат қилишингиз керак: тез-тез ва кучли бош оғриғи; бош айланиши; ҳушдан кетиш; ҳаракатларни мувофиқлаштиришда қийналиш; кўриш қобилиятининг ўзгариши; кўриш қобилиятининг ўзгариши; бел атрофидаги оғриқ; беҳоллик. Хавфни камайтириш учун нима қилиш лозим? Рацион ва турмуш тарзидаги кичик ўзгаришлар ҳам инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради. Ёши ва соғлиғидан қатъи назар, ҳамма бажариши керак бўлган бир нечта кўрсатмалар мавжуд: Тузни камроқ истеъмол қилинг Кўп туз истеъмол қилиш натижасида танада қон миқдори кўпаяди, бу эса юракка қўшимча оғирлик юклайди. Агар бу тез-тез рўй берса, юрак ҳаддан ташқари тез ишлай бошлайди ва бу касалликка олиб келиши мумкин. Тиниқиб ухланг Ҳар кунги 7-8 соатлик уйқу соғлиқ учун жуда муҳим, акс ҳолда организм гипертонияга чалиниши мумкин. Эпидемиологй журналида чоп этилган тадқиқот шуни тасдиқладики, 24 ёшдан 32 ёшгача бўлганларнинг 30 фоизи аллақачон юқори қон босими касаллигига чалинган. Агар ҳеч қандай чора кўрмасангиз, бу юрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Жисмоний машқлар бажаринг Сизнинг вазифангиз юрак уриши тезлигини секин-аста оширишдир. Тез юриш, югуриш, сузиш ва бошқа аэробик ҳаракатлар юрак мушакларини таранглаштиради. Ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаоллик инсульт хавфини камайтиришда ижобий натижа беради. Тинчланинг Доимий стресс ва хавотирлик юрак касалликларининг асосий сабаблари ҳисобланади. Кортизол — стресс ва хавотир пайтида ажралиб чиқадиган гормон бўлиб, у қон босими ва юрак уришини тезлаштиради. Бундан ташқари, кортизол артериал қон томирлари юзасига зарар етказиши мумкин. Натижада қон орқали организмга озуқа моддаларининг бориши қийинлашади. Шу сабабли қандай дам олишни ва стрессни енгишни билиш жуда муҳимдир. Тишларингизга эътиборли бўлинг Оғиздаги бактериялар нафақат тиш ва милк учун хавфли, шунингдек, улар қон томирлари деворларига зарар етказиши, уларни янада мўртлаштириши мумкин. Кунига икки марта тиш ювишга эринманг, тиш ипидан фойдаланинг ва йилига икки марта тиш шифокори кўригига боришни унутманг. Тухум тановул қилинг Инсультга чалинишнинг олдини олишга ёрдам берадиган энг оддий усул - кунига битта тухум истеъмол қилишдир. Тадқиқотчилар 9 йил давомида ярим миллион одамнинг соғлиғини таҳлил қилиб, ҳар куни камида битта товуқ тухумини истеъмол қилганларда юрак хасталиги хавфи 11 фоизга, инсульт хавфи 26 фоизга камайганини аниқлашди. Бундан ташқари, тухум оқсилга бой бўлиб, қондаги шакар миқдорини камайтиришга ва вазн сақлашга ёрдам беради, бу эса инсульт хавфини камайтиради. Ёғли балиқ ҳам фойдадан холи эмас Агар ҳафтасига уч ёки ундан ортиқ порциядан ёғли балиқ истеъмол қилсангиз, инсульт хавфи 6-12 фоизга камаяди. Балиқ гўшти таркибидаги омега-3 томирлардаги яллиғланишни камайтиради, қон оқимини яхшилашга ёрдам беради, қон томирларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олади.
Дистрибьюция Музыки. Дистрибьюция Музыки в России. Дистрибьюция музыки в вк. Яндекс музыка дистрибьюция. Цифровая дистрибьюция музыка. Дистрибьюция музыки под ключ.
«Труп летит»: Виктория Боня испугалась за жизнь во время восхождения на гору
Дмитрий Несоленый возглавил депо «Унеча» компании «ЛокоТех-Сервис»