АҚШ Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Гуантанамо қамоқхонасини ёпмоқчи.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жэн Псаки маълум қилди.
Гуантанамодаги қамоқ шароитлари ҳуқуқ фаоллари томонидан бир неча бор танқид қилинган.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Кубадаги маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва уларнинг ҳуқуқий мақоми АҚШда ҳибсга олинганларнинг ҳолатига тенг келмаслигини таъкидлагандилар.
2019 йилда "New York Times" нашри қамоқхонани "дунёдаги энг қиммат" деб атаганди.
У ерда сақланган 40 гумонланувчининг ҳар бири бюджетга йилига 13 миллион долларга тушган.
Президент Трамп ҳаражатлар "ақлдан оздирадиган даражада", деб айтган, аммо унинг маъмурияти муассасани ёпишдан бош тортган.