Фарғонада “марихуана” гиёҳвандлик моддасини хонадонида сақлаб келаётган шахс қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ томонидан 6 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бағдод тумани Зафаробод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.