Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.
Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахслар уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинади. Шунингдек, икки йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.