Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 500 миллиондан ошди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Twitter» 500 миллион фойдаланувчи Криштиану Роналдуни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради — португал футбол юлдузи бу довонни забт этган дунёдаги илк инсонга айланди. Роналдунинг обуначилари: Instagram — 261 млн. Facebook — 148 млн. Twitter — 91 млн. Катта эҳтимол билан булар асосан футболчининг барча платформаларига бирдек аъзо бўлган инсонлар. Нима бўлганда ҳам ақл бовар қилмас кўрсаткич — Тейлор Свифт, Селена Гомес ва Жастин Бибер каби ёшларнинг севимли поп-юлдузлари ҳам ижтимоий тармоқларда Роналдучалик кўп ўқувчиларга эга эмас.