Ла Лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Кадис»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Месси пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Фернандеснинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи «Барса»ни муҳим ғалабадан мосуво қилди – 1:1. Натижада Каталония клуби 23 ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Кадис» 25 очко билан 14-ўринга чиқди. «Атлетико» 55 очко билан пешқадам, «Реал» эса 52 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ла Лига. 24-тур. Барселона – Кадис 1:1 Голлар: 1:0 – 32, пенальти Месси, 1:1 – 89, пенальти Алекс Фернандес. Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест (Мингеса, 80), Альба, Пике, Бускетс (Пьянич, 65), де Йонг, Педри (Тринкау, 74), Дембеле (Пуч, 80), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 65). Кадис – Ледесма, Карселен, Маркос Мауро, Эспино, Фали Хименес, Сальви Санчес (Алехо, 62), Гарридо (Хосе Мари, 58), Искьердо (Алекс Фернандес, 59), Переа (Йонссон, 76), Негредо (Лосано, 59), Собрино.