“Странжа”: Бобоусмон Батуров финалга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Ҳозиргина Болгарияда давом этаётган “Странжа” турнирининг ярим финалида -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров ҳиндистонлик Бора Навига қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда бироз клинчлар остида ўтган бўлса-да, юртдошимиз аниқроқ ҳаракат қилди. Қолган икки раундда катта устунлик билан Батуров рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Якуний кўриниш эса, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра 5:0 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабаси обоусмон Ботуров финалга йўл олди. Энди, ҳамюртимиз финалда украиналик Евгений Барабановга қарши жанг қилади.