2021 йил 18 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони
Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди
2021 йил 18 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97280 (+212) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
29 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
37 нафари Тошкент вилоятида,
113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 12 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 31 нафар,
Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92840 (+258) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 674 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3766 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Манба: @ssvuz
@ssvmatbuotkotibi