Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2021

Саудия Арабистони бош мураббийи футболчиларни Яманни ҳурмат қилишга чақирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашув биз учун аҳамиятга эга, негаки ҳар икки жамоа Ўзбекистон жой олган гуруҳда баҳс олиб бормоқда. Бугун ташкил этилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида саудияликлар бош мураббийи Эрве Ренар қуйидаги фикрларни билдирди: "Яманга қарши кечган биринчи ўйин ҳамон ёдимда. Баҳрайнда ўтказилган учрашувда биз 2:2 ҳисобини қайд этгандик. Айтишим керакки, ўшанда футболчиларимизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганди. Лекин ўйлайманки, бу сафар ундай бўлмайди. Яна шуни айтишим мумкин, ўша ўйинда мен Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларини яхши билмасдим. Ўтган вақт мобайнида бир нечта машғулот ва ўйинларни ўтказдик, футболчиларни яқиндан таний бошладим. Ҳозирги пайтга келиб гуруҳда 11 очко билан пешқадамлик қиляпмиз. Агар Яман термасини мағлуб этсак, энг яқин таъқибчимиз Ўзбекистондан беш очкога илгарилаб кетамиз. Буни жамоадаги ҳамма жуда яхши ҳис қилиб турибди", - дейди франциялик мураббий. Эрве Ренар футбол оламида таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. У 2018 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасини бошқарган. Шу йилнинг март ойида ўтказилган ЖЧ саралаш баҳсида Саудия Арабистони унинг қўл остида Фаластинни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдаги аҳволини анча яхшилаб олди. "Саудия Арабистонидан таклиф тушганида фақат бир нарса ўйладим: жаҳон чемпионатига чиқишни. Ўтган вақт давомида ўсишга эришдик деб айта оламан, лекин манзилгача ҳали йўл узоқ. Биз Қатарда ўтказиладиган мундиалга бориш учун барча имкониятни ишга соламиз. Чунки Қатар бизга яқин давлат ва у ерга жуда кўп саудиялик мухлислар боришини тасаввур қиляпман", - дейди Эрве Ренар.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Первая ракетка мира расплакалась после финала турнира с участием Рыбакиной






История дельфина, принесшего пользу всей природе

Сегодня состоится инаугурация президента России Владимира Путина

УК Подмосковья покрасили стены более 2,3 тыс подъездов в домах с начала года

Директор Сукачева Рогожникова опровергла слухи о его отказе от гастролей в РФ