Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2021

Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ўтирган хонага раққосалар кириб келганига муносабат билдирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Кадр: Twitter Сирдарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди. 13 июнь куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани ҳокими, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспектори ҳамда бошқа бир неча масъул раҳбарлар ўтирган хонага раққосалар кириб келгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, видеолавҳада акс этган жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги «Евро Азия» ресторанида содир бўлган. «Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар — туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, ‘Сувоқова’ давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган», — дейилади муносабатда. Таъкидланишича, мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган «Шов балет» раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган. «Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди», — дея қайд этилади хабарда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Шнайдер вышла в третий круг турнира WTA-1000 в Риме, победив Самсонову в российском дерби






Жителям Подмосковья напомнили о сроках оплаты коммунальных услуг

Бойца ММА Исламова отправили в СИЗО до 24 июня

Приключения панды Катюши в уличном вольере

Телеведущая Тина Канделаки опубликовала фото студенческих времен