Харобага айланаётган минг йиллик масжид
Яккабоғ туманининг тоғли ҳудудида жойлашган сўлим табиятли Қурашайх қишлоғида Хўжа "Абдулла Ансорий Валий" масжиди мавжуд. Масжид 9-14 асрларга оид архитектура ёдгорлиги ҳисобланади. Бироқ айтилаётган қадимий обида ҳаробага айланмоқда.