Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичида қолиб кетиши ҳазм қилиб бўлмайдиган ҳолат. Саудия Арабистонидаги беллашувлардан сўнг терма жамоа ва унинг атрофида турли фикрлар янграмоқда. Кейинги босқичга чиқа олмаганимизни кимдир Вадим Абрамовга айримлар Эктор Куперга боғламоқда. Яқиндагина "Турон" клуби устозига айланган Игорь Шквирин Sports.uz сайтига берган интервьюсида муваффақиятсизлик сабаби ва терма жамоамиз Саудияга ютқазиб қўйгани борасидаги фикрларини тақдим этамиз. - Нима учун айнан Саудия Арабистони?! Бунга қадар ҳам терма жамоамизда муваффақиятсиз учрашувлар бўлди. Мен ЖЧ-2022 учун ўтказилган ўйинлардаги бундай иштирокни саралашлардаги энг омадсизи, деб ҳисоблайман. Чунки бунга қадар терма жамоани қайси мураббий бошқармасин, албатта, саралашнинг якуний босқичига чиққанмиз. Ўшанда ҳам Абрамов, Бабаян каби мураббийлар билан ҳам шу ишни уддалаганмиз. Мен бундай муваффақиятсиз иштирокнинг асосий сабаби сифатида терма жамоада бош мураббий алмашганини кўрсатишим мумкин. Фаластиндан қабул қилинган мағлубиятдан кейин шундай ўзгариш бўлди. Бу ўзгариш якунда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Олдинги мураббий Купер матбуот анжуманларидан бирида ўйинни ҳимояга таянган ҳолда ташкил этамиз деганди. Аммо мен унинг бошқарувидаги терма жамоада мана шундай ўйинни кўрганим йўқ. Ҳатто ўртоқлик учрашувларидан бирида терма жамоамиз йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Одатда мураббийларнинг кўпчилиги ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, дейишади. Бироқ Купер... Бизга бу сафар нимадир етишмай қолди. Зарур пайтда киритилган голлар, боя берилган очколар етишмаганлиги эвазига шу аҳволга тушиб ўтирибмиз, - деди Игорь Шквирин.
Five new Steam games you probably missed (May 20, 2024)
Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)
Always keep backups: an 'unprecedented' Google Cloud debacle saw a $135 billion pension fund's entire account deleted and services knocked out for nearly two weeks
Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)
Театр и Культура, Россия и Дети: 15 мая театр кукол Ульгэр представил спектакль «Мүнгэн мүшэдүүд» в стенах Художественного музея для первых классов гимназии №29 Улан-Удэ
Выставка славянских истоков «В бессмертье уходит всеведенье литер простых»
Литературный монолог
«По праву памяти»,
к 105-й годовщине со дня рождения А.С. Крупнякова,
советского и российского писателя.