Жорий йилнинг 31 июль куни, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ва соҳадаги янгиликлар бўйича брифинг тадбирида бошқарма бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев фаолиятда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Брифингда маълумот берилишича, Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 15 трлн. 623 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланган. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан, жами 4 трлн. 410 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 1 трлн. 208 млрд. сўмлик 104 минг 649 та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган. Брифингда яна бир долзарб масала алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишларига тўхталиб ўтилди. Жамиятимизда оила қадриятларига юзаки ёндашиш, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида ажрашиб кетиш ҳолатлари йилдан йилга ўсиши натижасида – алиментга оид ижро ҳужжатлари сони кескин ортмоқда. Мисол учун, 2017 йил 6 ойигача бўлган даврда тугатилган суд департаментнинг вилоят иш юритувида 21 минг 677 та алимент ундириш ҳақидаги ишлар мавжуд бўлган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган тўрт йил мобайнида алимент ишлари сони 6 минг 364 тага ортган. Оқибатда 78 минг 82 та мурожаатларнинг 48 минг 96 таси, яъни 61 фоизи алиментга оид масалаларга тўғри келмоқда. Мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш ишларига эътибор қаратилмоқда. Натижада, жорий йил давомида Тошкент вилоятида 1 956 нафардан ортиқ оилалар яраштирилган. Бундан ташқари вилоятда жами 8 646 нафар алимент тўловчилар ўзини ўзи банд қилиниши таъминланган. Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг 12-бандига асосан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун 28,5 млрд. сўм маблағлар йўналтирилган.
Always keep backups: an 'unprecedented' Google Cloud debacle saw a $135 billion pension fund's entire account deleted and services knocked out for nearly two weeks
Five new Steam games you probably missed (May 20, 2024)
Sea War: Raid 1.131.0
Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)
Театр и Культура, Россия и Дети: 15 мая театр кукол Ульгэр представил спектакль «Мүнгэн мүшэдүүд» в стенах Художественного музея для первых классов гимназии №29 Улан-Удэ
Литературный монолог
«По праву памяти»,
к 105-й годовщине со дня рождения А.С. Крупнякова,
советского и российского писателя.
В Улан-Улан-Удэ пройдет летний дэгэлфлешмоб, организованный театром Бурдрамомы: Россия, Театр и Культура, Дети
Выставка славянских истоков «В бессмертье уходит всеведенье литер простых»