Ижтимоий тармоқларда бортида афғонистонлик ҳарбий хизматчилар (ҳукумат кучлари вакиллари) бўлган иккита ҳарбий вертолёт Ўзбекистон ҳудудидаги дала майдонига қўнгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси воқеа Сурхондарё вилоятида бўлганини тасдиқлади. Вертолётларнинг бирида 9 нафар, иккинчисида эса 12 нафар одам бўлган; видеодаги суҳбатлардан уларнинг аксарияти ҳарбий учувчилар эканини англаш мумкин. «Нега бу ерга қўндинглар?», деган саволга афғон ҳарбий хизматчиларидан бири шундай жавоб берган: «Толиблар Кобулни олгач, биз қочдик, чора йўқ эди, шунинг учун бу ерга келишга мажбур бўлдик» (эслатиб ўтамиз, «Толибон» 15 август куни Кобулни эгаллади). Салкам саккиз ярим дақиқалик видео, катта эҳтимол билан, ички ишлар органи ходими томонидан олинган; воқеа жойида ҳозир бўлганларнинг аксарияти (афғонистонликлардан ташқари) ички ишлар ходимлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик органи вакиллари эканини тахмин қилиш мумкин. Видеонинг охирги қисмида воқеа жойига ўзбекистонлик ҳарбийлар (катта эҳтимол билан, чегарачилар) етиб келганини кўриш мумкин. Видеода ички ишлар органлари ходимлари ҳарбий хизматчилардан афғонистонликларнинг қуролларини олиб қўйишни сўраганини (деярли ҳар бир афғонистонликнинг ёнида тўппонча бўлган; улар тажовузкорлик намойиш этмаган, ўзбекистонликларнинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажарган), бироқ улар баённома тузмай қуролни олиб бўлмаслигини тушунтирганини кўриш мумкин. Охир-оқибат Ўзбекистон томони вакиллари Афғонистон вертолётларида яқин атрофдаги аэропортга учиб бориб, қўнишга қарор қилган. «Уча оламиз, деди... Мен булар билан учаман, шеригим улар билан учади», — дея ҳарбий хизматчиларга вазиятни тушунтирган жараённи бошқараётгани кўриниб турган ўзбекистонлик расмий. Видео афғонистонлик учувчи вертолётни ҳаракатга келтираётган вақтда тугаган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон томони ҳозирча бирор расмий изоҳ берганича йўқ. Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Афғонистон ҳарбий самолёти Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Самолёт Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига қулаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида афғонистонлик икки ҳарбий хизматчи тан жароҳати олиб, Термиздаги касалхонага ётқизилган. Маълумот учун, 15 август оқшомида ижтимоий тармоқларда Термиз осмонида учиб юрган вертолётларнинг видеоси тарқалган эди. Видеодаги ҳолатнинг Сурхондарёдаги далага қўнган вертолётлар билан боғлиқлиги борми ёки йўқ — маълум эмас. Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Термиз осмонида учиб юрган вертолётлар юзасидан бирор изоҳ бермаган.
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг
За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков
Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки
Злоумышленник избил мужчину возле подъезда на востоке Москвы
К 17 июля построят объезд Твери и трасса Москва – Петербург станет непрерывной: сколько стоит проезд
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки