Ўзбекистонда 30 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кам миқдорда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–20 даража илиқ, кундузи 32–34 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 29–34 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 20–25 даража иссиқ бўлади.