Жазирамада қовун ейиш керакми?
Шу кунларда Республикада, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада жазирама иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Айнан шу вақтда Ўзбекистонда полиз экинлари, хусусан, қовун-тарвуз ғарқ пишган пайт бўлади.
Ҳозир ҳар дўкон, кўчада тарвуз-қовун сотаётганларни кўрасиз. Бир Сирдарёники, бири Қашқадарёники, яна бири Жиззахники… Мамлакатимизни турли ҳудудларидан. Аммо бу иссиқ ҳавода қовун ейиш мумкинмикан?!. Шу каби саволлар кўп. Аслида халқимизда «Қовун есанг саҳар енг – саҳар емасанг заҳар енг» деган нақл бор. Аслида бу гапда ҳақиқат бор. Қовунни иссиқда еб бўлмайди. Чунки қовун иссиқ ҳавода тез бузилади. «Атравления» бўлиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун иссиқда қолган ёки яқинда харид қилинган қовунни истеъмол қилишдан тийилинг. Уни музлатгичга ёки салқин жойда бир муддат сақланг.
Шунингдек, қовунни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас, чунки ҳазми ниҳоятда оғир маҳсулот.
Шунингдек, қандли диабет, ошқозон яраси касалликларининг ўткир туридан қийналаётган, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади. Бошқаларга ҳам овқатланишлар орасида тановул қилишга рухсат бор. Зинҳор оч қоринга ёки овқатлангандан сўнг еманг. Сабаби, қовун «енгил» егулик бўлиб кўрингани билан ҳазми ниҳоятда оғир маҳсулот.
«Қовунни совуқ сув, сут-қатиқ маҳсулотлари, алкоголь билан аралаштириб бўлмайди. Чунки бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас, — дейишади тиббиёт ходимлари.
Сақлашга келадиган бўлсак, кесилгандан сўнг ортиб қолган қовунни хона ҳароратида сақлаш ноўрин. Ҳаммасини еб қўйишнинг иложи бўлмаса, совиткичга жойлаш зарур. Бундай вазиятда кўпи билан 5 кунгача сақлашга рухсат этилади.