Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Ампутантлар терма жамоаси аъзоларига автомобиллар берилиши мумкин

0

Спорт вазирлиги SUBYEKTIV лойиҳаси муаллифларини тақдирлаш маросимига таклиф этди. Совғалар масаласида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Жамоа вакиллари уларга Cobalt автомобиллари берилиши кутилаётгани ҳақида гап-сўзларни эшитишганини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ампутантлар миллий жамоаси 30 сентябрдан 9 октябргача Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган эди.

SUBYEKTIV лойиҳасининг ўтган ойдаги сони қаҳрамонлари бўлган футболчилар уларга бу ютуқлари учун 10 млн сўмдан пул мукофоти берилганини айтиб, бундан норозиликларини билдирган эди. Футболчиларнинг аксарияти оила тебратиш учун турли касблар билан шуғулланишади, машғулотлар ўтказиш учун эса бошқа ҳудудлардан Тошкентга қатнашади.

Кўрсатув эълон қилингач, спорт вазири Адҳам Икромов кўрсатув муаллифлари ва ОАВ иштирокида жамоа аъзолари билан учрашди.

Учрашувда футболчилар чемпионатда 4-ўринни олган Ҳаити миллий жамоаси аъзоларига 25 минг доллардан берилганини таъкидлаб, уларнинг мурожаатларини давлат раҳбарига етказишни, уларга доимий ойлик маош тайинлашни ва жаҳон чемпионатидаги бронза медали учун Spark автомобили тақдим этилишини сўради.

Адҳам Икромов футболчиларга агар улар Паралимпия қўмитасига аъзо бўлишса, 6 млн сўмдан стипендия қилиб берилишини айтди. Автомобил масаласидаги илтимос эса президентга киритилишини билдирди.

 




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Ига Свёнтек

«Ну и кто сказал, что женский теннис — это скучно?» Свёнтек — после матча с Соболенко






В четверг, 9 мая ожидается похолодание

Мантуров: на инаугурации Путина 7 мая представят обновленный Aurus Senat

Футболисты «Уфы» в домашнем матче одержали победу над гостями

Что жители России вытворяют со своими балконами: 10 примеров из реальных квартир