Моуриньо бу ўйинчининг кетишига рухсат берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Жозе Моуриньо “Рома”да ўзи кашф қилган ўйинчилардан бири Эдоардо Бовени қўйиб юборишга қарор қилди. Истеъдодли футболчи “Бўрилар” сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Чунки у ўзидан анча тажрибали ўйинчилар – Неманья Матич, Брайан Кристанте ва Муҳаммад Камара билан рақобатга дош беролмаяпти. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Лечче” Бовени кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарада ўйнатмоқчи. “Рома”ни ҳам бу вариант тўлиқ қаноатлантиради.