Россия Ўзбекистонни ЕОИИ аъзоси бўлишга чақирмоқда
Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланиб, Хитойни сиқиб чиқармоқда. 2022 йилнинг январь-октябрь ойлари оралиғида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ўсиши 30 фоизни ташкил этди ва 2021 йилда бўлгани каби деярли етти миллиард долларга етди.
«Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди», деб ёзади Podrobno. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши имкониятларни сезиларли даражада кенгайтириши ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни рағбатлантиришини қўшимча қилди.